info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Yaponiyaning "Matsumae International" fondi granti asosida ilmiy - tatqiqot olib borish uchun stipendiya dasturi.

“Matsume International” япон фонди табиий фанлар, техника ва тиббиёт соҳаларида Японияда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун грант танловини эълон қилди. Танловда докторлик даражасига эга (PhD ёки унга тенглаштирилган даража), инглиз ёки япон тилини яхши биладиган 49 ёшгача бўлган тадқиқотчилар иштирок этишлари мумкин. Грант 2020 йил апрель ойидан 2021 йил март ойигача ажратилиб, авиачипта ва тиббий суғурта харажатлари ҳам қопланади. Бундан ташқари, грант совриндорларига ойлик 220 минг иен (2000 АҚШ доллари) миқдорида стипендиялар ажратилиши кўзда тутилган. Ҳужжат топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 31 июль. Батафсил: www.mars.dti.ne.jp Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш

admin | 01-02-2019 | 4826