info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Ҳуқуқий ҳимоя

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан назорат остидаги соҳасида хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик субъектларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд бўлган камчиликларни олдини олиш бўйича доимий равишда профилактика ва “Очиқ эшиклар кунлари” тадбирлари ташкил қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб келинмоқда.

2018 йил давомида ҳудудий инспекция томонидан бевосита жойларга чиқган ҳолда 21 маротаба профилактик учрашувлар ташкил этилиб, ушбу тадбирларда назорат остидаги барча суъбектларнинг 109 нафар ходимлари иштироки таъминланди. 12 маротаба “Очиқ эшиклар кунлари” тадбирлари ташкил этилиб, ўтказилган табирлар давомида камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар берилди,  21 та хато-камчиликлар жойида бартараф қилинди, 4 та келиб чиқиши мумкин бўлган хато камчиликларни олди олинди.

Шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун 30 та кўргазмалар ташкил қилиниб, 4 турдаги 400 нусхада қўлланмалар тарқатилди. Ушбу ишлар 2019 йил давомида ҳам янада кучайтирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

 Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси бўлим бошлиғи И.Саитов

admin | 30-01-2019 | 4540