info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

    Iqtidorli talabalar diqqatiga!

    Hurmatli talabalar! Iqtidorli talabalar uchun joriy etilgan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi stipendiyasi uchun http://mitc.uz/uz/conference/grant-mitc saytidan roʻyxatdan oʻtib, xujjatlaringizni topshirishingiz mumkinligini maʼlum qilamiz.

    Roʻyxatdan oʻtish va xujjatlarni (onlayn) topshirish muddati joriy yilning 30 sentyabrigacha!!!

    "Йил талабаси" танлови ўтказилиши тўғрисида

    Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўртасида “Йил талабаси” танловини ўтказиш тартиби белгиланган.

    Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

    А)  “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнидаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;

     

    Б) “Йилнинг энг ташаббускор талабаси”, бунда талабанинг олий таълим муассаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

     

    В) “Йилнинг ихтирочи талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рақионализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги,  долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;

     

    Г) “Йилнинг спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

     

    Д) “йилнинг ижодкор талабаси”, бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади.

     

    Танловда қатнашиши истагини билдирган талабалар “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Сапарбаевга мурожат қилишлари мумкин.

     

    "Ўзгаришларни истайман" мавзусида иншолар танлови

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети урганч филиалида 2018 йил 1 июнь санасидан 14 июнь санасигача "Ўзгаришларни истайман" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловни ўтказишдан мақсад иш жойи, таълим муассасалари, мамлакат ёки бутун дунёни яхшироқ қилиш учун ёшлар ўз фикирларни қандай ўзгаришларни хохлашини яни аниқ ғояларни баён қилишингиз керак. Филиал талабаларидан Ражапбоев Фаррух ва Палванова Севара танловнинг биринчи босқичида қатнашиб сертификат билан тақдирландилар.
    Танловда ғолиб бўлган талабалар https://www.goipeace.or.jp/en/work/essay-contest/#Essay-FAQ сайтида 2018 йил 31 октябр куни эълон қилинади.
    Биринчи соврин эгалари Токиёда 2018 йил 23 ноябрда бўлиб ўтадиган мукофот маросимига таклиф этилади.

    “Ёш сиёсатчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи


    Ўзбекистон Халқ демакратик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўтказилиб келинаётган “Ёш сиёсатчи” кўрик-танловининг 10 йиллиги муносабати билан танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда филиалимиз талабаси Бобожанов Маъмур Махсудович III-даражали диплом билан тақдирланди ва Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Стипендиятлар сони яна биттага ошди.

     

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали  “Компьютер инжиниринги” факультети        914-15 гуруҳи талабаси Бахтиёрова Гуласал Бахтиёр қизи фанларни ўзлаштиришдаги юқори кўрсатгичлари, олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари, танловларда ташаббус кўрсатганлиги ҳамда наъмунали хулқи ва интизоми учун 2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги стипендиясига сазовор бўлгани билан табриклаймиз.