info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Болалар соғлиги - журналистлар нигоҳида

Урганч шаҳрининг Ўзбекистон меҳмонхонасида “Бола соғлиги, хусусан, иммунизация масалаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш” мавзуида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида семинар тренинг ташкил этилди. Унда Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган журналистлар, соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги врач-мутахассислар иштирок этдилар. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери, филология фанлари номзоди, доцент Наргис Қосимова ҳамда вилоят санитария эпидемиология маркази мутахассиси Садоқат Аннамурадоваларнинг мавзу юзасидан маърузаларини тинглади. Семинар-тренингда журналистларга вакцинация ва унинг бола соғлигига ижобий таъсири, оммавий ахборот воситаларида болаларни эмлаш мавзусини ёритишнинг замонавий усуллари ҳақида ахборот берилди.

admin | 09-09-2019 | 105