info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

ТАТУ Урганч филиалида ахборот хавфсизлиги таъминлаш бўйича семинар ўтказилди.

2019 йил 17 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг Урганч филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК мутахассислари томонидан вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудуддаги идора, корхона ва ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича масъул ходимлар учун ўқув семинари ўтказилди. Семинарни Хоразм вилояти Ҳокимининг биринчи ўринбосари котибият мудири Х.Байжанов очиб берди ва Давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК ходимлари томонидан Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб мавзуларида таёрланган маърузалари билан иштирок этди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига Давлат инспекцияси ва “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК ходимлари томонидан жавоблар берилиб, иштирокчиларга ахборот хавфсизлиги таъминлашга қаратилган буклетлар ҳамда CD дисклар тақдим қилинди.

admin | 17-05-2019 | 713