info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Бор меҳримиз сенга болажон”

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар йили икки марта қон алмаштиришга муҳтож бемор болаларга жон бағишлаш, уларнинг ҳаётга қайтишларига муҳтож бемор болаларга ҳаётдан умидвор кўнгилларига малҳам бўлиш, бу ёруғ дунё гўзалликларига интиқ кўзларига нур бағишлаш мақсадида “Бор меҳримиз сенга болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги акция жорий йилнинг 3 декабрь куни соат 8:00дан 17:00га қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ўтказилади.

Шу муносабат билан кўнгилли равишда мазкур донорлик акциясида фаол иштирок этишингиз мумкин.

admin | 03-12-2018 | 90