info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Адабиётга эътибор келажакга эътибор

   

   Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг Ахборот ресурс маркази ходимлари ва филиал 931-15 гурух талабалари  қатнашдилар.

Тадбирни ТАТУ Урганч филиали АРМ директори М.Бобожонова очиб, президентимиз Ш.Мирзиёевнинг адабиётга қаратаётган эътиборини инобатга олиб, ёшларда китобга бўлган қизиқишни кучайтириш, меҳр мухаббатни уйғотиш мақсадида «Адабиётга эътибор келажакга эътибор»шиори остида китобхонлик ,мушоира кечалари ташкил этилганини айтиб ўтди. З.Исроилова,М.Юсуф,А.Навоий, Х.Тўхтабоевнинг китоблари тарғиб қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ш.Абдурахмонова сўзга чиқиб, Ўзбекистон ҳалқ шоираси Зулфия миллий адабиётимиз ва маданиятимизга қўшган улкан ҳиссаси, бетакрор ижодий меъроси, Ватанга мухаббат ва садоқат миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялашдаги катта ўрни ҳақида гапириб ўтди. Тадбирда филиалнинг 931-15 гурух талбалари қатнашдилар. Зулфиянинг шеърларидан Тангриберганова Г. « Халқимга айтар сўзларим» шеърини, Ортиқов А. «Менинг Ватаним» шеърини мазмунли қилиб ўқиб бердилар. Тадбирда АРМ 1-даражали ходими Хаитбоева Х Зулфиянинг ижоди фаолияти тўғрисида сўзлаб «Тонг билан шом аро» сайланма китобидан шеърлар мутоала қилиб берди. Талабалар Зулфияхонимнинг шеърлари ва адабий китоблари ҳақида тушунчалар олдилар.  

 

admin | 11-10-2018 | 55