info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Мустақиллик ва Хотира дарслари




Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида 5 сентябр санасида Мустақиллик ва Хотира дарслари  ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Каримов, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.Тадбирда мустақиллик йилларигача бўлган давр, Биринчи Президентимизнинг юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари ёдга олинди. Бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, чуқур билим олиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш лозимлиги таъкидланди.

admin | 05-09-2018 | 469