info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Талабалик - олтин даврим!








 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида 5 сентябр санасида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!шиори остида “Билимлар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими биринчи ўринбосари У.Маткаримов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Каримов, меҳнат фахрийси, Алоқа, коммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида узоқ хизмат қилган инсон Қ.Хаитбоев, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. Филиал узра жаранглаган давлатимиз мадҳияси ҳар бир ўғил-қизни ўқишга, илм чўққиларини забт этишга ва янги мақсадлар сари дадил интилишга ундади.                       

Тадбир қатнашчилари таълим масканига 350 дан ортиқ талаба қабул қилингани, бугун ҳар бир талабанинг кўзларида чексиз ҳаяжон, юзларида қувонч ва шодлик акс этиб тургани, бу ёшлар чуқур билими, кенг дунёқараши ва ақлу заковати билан эртанги келажагимизнинг муносиб эгалари бўлиши тўғрисида сўз юритдилар. Сўнгра ўзининг иқтидори, қобилияти, салоҳияти билан ютуқларга эришаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар филиал ташаккурномалари билан тақдирландилар. Мустақиллик ва Хотира дарслари гуруҳларда давом этмоқда.

admin | 05-09-2018 | 493