info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Диний экстремизм ва терроризм тараққиёт кушандаси

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўртасида "Диний экстремизм ва терроризм тараққиёт кушандаси" мавзусида 30 август санасида тадбир ўтказилди. Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Юсупов, Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси мудири И.Хажиева, "Маънавият ва маърифат" ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлғи А.Сапарбаев ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбир қатнашчилари бутун дунёда глобал ходиса сифатида баҳоланаётган - Терроризм, диний экстремизмнинг салбий  иллатлари инсоният тинчлиги ва хотиржамлиги, мамлакатлар хавфсизлигига қолаверса демократик қадрятларга нисбатан катта таҳдидга айланиб бораётганлиги, мафкуравий тахдиднинг мазмун-моҳияти, зарарли оқибатлари ва унга қарши курашиш зарурлиги тўғрисида сўз юритдилар. Тадбир давомида "Хужрадаги зулмат" видеофилми намойиш этилди.

admin | 03-09-2018 | 453