info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Юрт ободонлигига ўз ҳиссангни қўш












Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “2018 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, 18-19 август кунлари умумхалқ ҳашарини ташкил этиш ҳамда Қурбон ҳайитини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган бўлиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 18 август санасида “Юрт ободонлигига ўз ҳиссангни қўш” ғояси остида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида ва Ж.Мангуберди номидаги маданият ва истироҳат боғида умумхалқ ҳашари ўтказилди. Ҳашар жараёнида ҳудуд атрофидаги дарахтларга шакл берилди, оқлаш ишлари олиб борилди, ҳудуд атрофи турли чиқинди ва бегона ўтлардан тозаланди. Ариқлар тозаланиб суғориш ишлари амалга оширилди.

admin | 18-08-2018 | 634