Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида 30 июн санасида Маънавият бўлими томонидан "Битирувчиларга оқ йўл" номли байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида иштирок этган филиал профессор-ўқитувчилари битирувчи талабаларга она ватанимизни кўз қорачиқларидек асраш, унинг шуқратини дунёга тараннум этиш учун бугун профессионал кўникмаларга эга эканликлари, 4 йил мобайнида олий таълим даргохида мураббийлардан олган билимларини ватан равнақи йўлида сарфлашлари ва янги йўлга қадам қўйишлари билан талабаларни қутлаб ўтдилар. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалини 2017-2018 ўқув йилида битирувчи талабалар сони 178 тани ташкил этди, шулардан 59 нафари бюжет асосида, 119 нафари тўлов шартномаси асосида олий таълим муассасасини тугатди.
Омад ёр бўлсин Сизларга, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 2018 йил битирувчи талабалари.
admin | 04-07-2018 | 1540