info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

"Йил талабаси" танлови ўтказилиши тўғрисида

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўртасида “Йил талабаси” танловини ўтказиш тартиби белгиланган.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

А)  “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнидаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;

 

Б) “Йилнинг энг ташаббускор талабаси”, бунда талабанинг олий таълим муассаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

 

В) “Йилнинг ихтирочи талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рақионализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги,  долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;

 

Г) “Йилнинг спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

 

Д) “йилнинг ижодкор талабаси”, бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади.

 

Танловда қатнашиши истагини билдирган талабалар “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Сапарбаевга мурожат қилишлари мумкин.

 

admin | 04-07-2018 | 43