info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“15 май Халқаро оила куни”

      Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида “15 май Халқаро оила куни” муносабати билан 15 май санасида  давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига Оила илмий амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Бобоева, Мусулмонлар идораси имом хатиби Х.Кенжаев, ФХДЁ мутахасиси Н.Иноятова, ХДП вилоят кенгаши мафкура тарғибот-ташфиқот масалалари бўлими бошлиғи З.Якубовалар таклиф қилинди. Давра суҳбати қатнашчилари Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май - Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилингани, бу қарорни қабул қилишдан мақсад - барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан - оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир. оилавий муносабатнинг қонун билан ҳимояланиши Республикамиз Конституциясида, Оила кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларда ўз ифодасини топгани, Конститутциямизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб тасдиқлангани, шунингдек, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклорацияси”да оилавий муносабатлар давлатлар зиммасига юклатилган муҳим вазифалардан бири бўлиб, у кенг маънога эгалиги, Урганч шаҳри ажрашишлар сони бўйича 1-ўринда туриши ҳақида маълумотлар бериб, турмуш қуриш ўткинчи ҳою-ҳавас эмас, балки башарият камолоти ва ҳаётнинг бардавомлиги ҳақида қайғуриш эканини айтиб ўтдилар. 

 

admin | 16-05-2018 | 47