info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Талабалар театр студиялари” фестивали

Ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини ошириш, ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш, жамиятда учрайдиган ижтимоий муаммолар ва салбий ҳолатларни саҳна кўринишлари орқали кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда уларга нисбатан ёшларнинг муносабатини шакллантириш мақсадида “Талабалар театр студиялари” фестивали “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида ўтказиладиган “Ёшлар фестиваллари” доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюушмаси, вилоят хокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Фестивалда Урганч давлат университетининг “Зиё” жамоаси “Ўриндиқ”номли спектакль, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг “Кўз мунчоқ” жамоаси “Паймона” номли  спектакль, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг “Кўзгу” жамоаси “Ёш падаркуш” номли спектаклни намойиш этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг “Кўз мунчоқ” жамоаси 37.5 бални, Урганч давлат университетининг “Зиё” жамоаси 41.5 бални, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг “Кўзгу” жамоаси 43 бални қўлга киритдилар. Фестивалда филиалининг “Кўзгу” жамоаси 1-даражали дипломга сазовор бўлди ва фестивалнинг кейинги босқичига йўлланма олдилар.  

Фестивалда ўз махоратини тўлиқ очиб берган филиал талабаси  Машарипов Камронбек “Энг яхши эркак роли учун” дипломи билан тақдирланди.

admin | 02-05-2018 | 1050