info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик”

ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича 20 апрел санасида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида ЎзМТДП  Хоразм вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси деаони ходимлари, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ  Урганч филиали ўқитувчи ва талабалари қатнашди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар, ўз сўзида Ўзбекистон доимо Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солишнинг қатъий тарафдори ҳисобланган ва шундай бўлиб қолишини таъкидлаб, шу жиҳатдан Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Афғонистон билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини ўтказиш ташаббусининг илгари сурилиши Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий стратегиясининг ажралмас бўлаги ҳисобланишини таъкидлаб ўтдилар.

admin | 27-04-2018 | 719