info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Меҳнат сохасидаги асосий принциплар ва нормаларга риоя этиш масалалари”

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технолоиялари университети Урганч филиалида “Меҳнат сохасидаги асосий принциплар ва нормаларга риоя этиш масалалари” мавзусида 2018 йил 20 апрель санасида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига Вилоят касаба уюушмалари ташкилоти бирлашмаси раиси ўринбосари К.Бекчанов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демакратик партияси вилоят кенгаши бош мутахассиси С.Аитбоев ва А.Султановлар таклиф қилинди. Давра суҳбати қатнашчилари мустақиллик йилларида халқаро ҳуқуқ принсплари ва нормаларига мувофиқ яратилган норматив-ҳуқуқий база фуқароларнинг меҳнат қуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашганлиги хусусида, республикмизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат сингари ҳолларга йўл қўймасликда собитқадамлиги тўғрисида ва фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини ва халқаро шартномаларни тўлиқ рўёбга чиқариш, бирор-бир шаклда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни ёшлар орасида тарғиб қилиш, уларни меҳнат қонунчилиги асосида фаолият олиб боришлари давлат томонидан кафолатланганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

admin | 27-04-2018 | 731