info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Тафаккур синовлари” республика танлови

2018 йил 17 апрел санасида “Тафаккур синовлари” республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловдан мақсад мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонннининг энг янги тарихи даврида сиёсий – ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш учун имконият яратиш ҳамда уларнинг рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Танловда талабалар 4та шарт бўйича беллашдилар.  Танловда 3 та жамоа қатнашди. Урганч давлат университетининг “Ворислар” жамоаси, Тошкент тиббиёт академиясининг “Ибн Сино издошлари” жамоаси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг “Ал-Хоразмий издошлари” жамоалари 4та шарт бўйича беллашдилар. Танлов натижаларига кўра Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали жамоаси 3 даражали димлом билан тақдирланди.

admin | 18-04-2018 | 395