info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Мен нечун севаман, Ўзбекистонни”

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали бакалавриат ва магистратура йўналишида тахсил олаётган талабалар ўртасида “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Мен нечун севаман, Ўзбекистонни” мавзусидаги иншолар танловининг биринчи босқичи ўтказилди. Танлов натижасида филиал бўйича 20га яқин иншолар кўриб чиқилди,  ва улардан 4 нафар талабанинг ёзган иншолари саралаб олинди ҳамда танловнинг 2-босқичида иштириок этиш учун тавсия этилди. Иншолар танловининг натижасида қуйидаги хулосалар қилинди. 1-ўрин “Компьютер инжиниринги” факульети 931-16 гуруҳи талабаси Қаландарова Ирода Ойбек қизи, 2-ўрин “Компьютер инжиниринги” факульети 951-16 гуруҳи талабаси Омонбаева Мадина Илхомбек қизи, 3-ўрин Деванова Осилхон ва Умирзақова Мелихол Шомилжон қизига берилди.

admin | 13-04-2018 | 3659