info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Жасорат" маданий-маърифий тадбири

2018 йилнинг 2 апрел санасида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон “Ветеран” Жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ҳузуридаги “Ватанпарвар фидоийлар” жамоаси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ташкиллаштирилган “Жасорат маданий-маърифий тадбири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси фахрийлари, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси масъул ходимлари, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи,  профессор-ўқитувчилар, Ёшлар иттифоқи етакчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбир Афғон уруши иштирокчилари ҳаётига бағишланган “Унитилмаган қаҳрамонлар” фильми намойиши билан бошланди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ёшлар онг-у шурурида ватанимиз мустақиллиги, осойишталиги йўлида азиз жонларини қурбон қилганлар руҳини ёд этиш, ҳаёт бўлганларини қадрлашдек инсоний фазилатлар мустаҳкамланиб бораётгани ҳар галгидан кўпроқ намоён бўлаётганини таъкидлаб, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган мазкур тадбирлар бугунги тинч осойишта ва фаровон ҳаётимиз йўлида жонини фидо қилган юртдошларимиз халқимиз, далатимизнинг доимий эътибор ҳамда эъзозида бўлиб келаётганининг амалий ифодаси эканини алоҳида эътироф этилди.

admin | 03-04-2018 | 2792