info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Бўш иш ўринлари ярмаркаси









Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 17 мартдаги “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва ҳудудий филиалларида 2018 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 77-Ф-сонли фармойиши тасдиқланган, ушбу фармойишга асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида 30 март санасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида Хоразм вилоят хокимининг ёшлар сиёсатини ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, котибият мудири Ш.Яхшибоев, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Хоразм филиали директори А.Рахимов, Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори М.Сапаев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти худудий бошқармаси бошлиғи З.Каримов, филиал директори У.Хоитметов, филиал битирувчилари, Алоқа ахборотлаштиришва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги вазирликка бириктирилган вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда вазирлик тизмидаги идораларнинг вилоят ташкилотлари ва бошқа корхоналар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар

admin | 31-03-2018 | 2981