info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

    Қиз бола-бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эртасидир

     

    11-октябр «Халқаро қизлар куни»муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси  билан биргаликда“Қиз бола-бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эртасидир”шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.  Тадбирда Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиали иқтидорли талабаси  Полванова Севара ўзининг иннавацион лойиҳалари билан фаол қатнашиб,вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши раиси М.Машарипов  тамонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

    “Иқтидорли ёшлар” республика форуми


     

    Мамлакатимизда таълим олаётган иқтидорли ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини намоён этишига имконият яратиш, инновацион лойиҳаларини амалиётга тадбиқ этиш мақсадида 15 октябр санасида “Иқтидорли ёшлар” республика форуми Тошкент шаҳрида ўтказилди. Форумда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 922-16 гуруҳ талабаси С.Палванова “МеdApр” лойиҳаси, 914-15 гуруҳ талабаси Д.Менглиев “Delevery system” лойиҳаси, М.Артикбоев "Ардуино асосида автоматик ёритиш тизимини ишлаб чиқиш" лойихаси бўйича қатнашдилар.

    Iqtidorli talabalar diqqatiga!

    Hurmatli talabalar! Iqtidorli talabalar uchun joriy etilgan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi stipendiyasi uchun http://mitc.uz/uz/conference/grant-mitc saytidan roʻyxatdan oʻtib, xujjatlaringizni topshirishingiz mumkinligini maʼlum qilamiz.

    Roʻyxatdan oʻtish va xujjatlarni (onlayn) topshirish muddati joriy yilning 30 sentyabrigacha!!!

    "Йил талабаси" танлови ўтказилиши тўғрисида

    Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўртасида “Йил талабаси” танловини ўтказиш тартиби белгиланган.

    Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

    А)  “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнидаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;

     

    Б) “Йилнинг энг ташаббускор талабаси”, бунда талабанинг олий таълим муассаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

     

    В) “Йилнинг ихтирочи талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рақионализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги,  долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;

     

    Г) “Йилнинг спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

     

    Д) “йилнинг ижодкор талабаси”, бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади.

     

    Танловда қатнашиши истагини билдирган талабалар “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Сапарбаевга мурожат қилишлари мумкин.

     

    "Ўзгаришларни истайман" мавзусида иншолар танлови

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети урганч филиалида 2018 йил 1 июнь санасидан 14 июнь санасигача "Ўзгаришларни истайман" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловни ўтказишдан мақсад иш жойи, таълим муассасалари, мамлакат ёки бутун дунёни яхшироқ қилиш учун ёшлар ўз фикирларни қандай ўзгаришларни хохлашини яни аниқ ғояларни баён қилишингиз керак. Филиал талабаларидан Ражапбоев Фаррух ва Палванова Севара танловнинг биринчи босқичида қатнашиб сертификат билан тақдирландилар.
    Танловда ғолиб бўлган талабалар https://www.goipeace.or.jp/en/work/essay-contest/#Essay-FAQ сайтида 2018 йил 31 октябр куни эълон қилинади.
    Биринчи соврин эгалари Токиёда 2018 йил 23 ноябрда бўлиб ўтадиган мукофот маросимига таклиф этилади.