info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Муаммолар жойида ҳал қилинмоқда

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида истеъмолчилар ҳуқукларини ҳимоя қилиш, юзага келаётган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбарлари томонидан режага асосан доимий равишда вилоятдаги соҳа корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мобил алоқа операторлари мутахассислари иштирокида жойларга чиқган ҳолда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Сайёр қабуллар ўтказилиб, келиб тушган мурожаатларни имкон қадар ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиб келинмоқда.

Режага асосан 2019 йил 24 январь куни Гурлан туманида Хоразм вилояти ҳудудидаги соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларининг масъуллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда қатнашган жисмоний ва юридик шахсларга соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалари бўйича ҳисоботлар бериб ўтилди ҳамда тадбир иштирокчиларининг таклифлари ва муаммолари тингланди. 

Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан маҳаллий телефон алоқаси, маълумотларни узатиш (интернет), мобил алоқа хизматлари ҳамда таълим масаласида бир нечта мурожаатлар қилинди. Ушбу мурожаатларнинг аксарият қисми сайёр қабул кунида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ўрнатилган тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларига вазифалар берилди ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланди.

Сайёр қабул якунида Хоразм вилояти ҳудудидаги соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича тегишли вазифалар берилди.

 “Ўзалоқаназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси етакчи инспектори Ф.Бобожонов

admin | 30-01-2019 | 3722