info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

“Гиёҳбандик ва ОИТС умр заволи”



        Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида “26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни" муносабати билан 1 июнь санасида “Гиёҳбандик ва ОИТС умр заволи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Д.С.Полванов таклиф қилинди. Давра суҳбати қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  ПҚ — 3493 — сонли, Хоразм вилоят хокимининг 2018 йил 27 январдаги 48-сонли ва 12.01.2018 йилдаги 16К-сонли қарорлари ҳақида маълумот бериб, ОИВ  ва ОИТС тушунчалари, ОИВнинг келиб чиқиш гипотезалари, ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари, ОИВ инфекциясининг дастлабки белгилари, дунё бўйича ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони жами 37,0 млнни ташкил этиши, ЖССТ ва UNAIDS ташкилотининг (БМТ ОИТСга қарши кураш дастури) берган маълумотларига кўра бир кунда дунё бўйича 7000 та, бир соатда 300 та шахс ОИВ инфекциясини юқтириши баён этилгани, ЎзбекистонРеспубликасида бир кунда 10 та шахсгаОИВ инфекцияси юқаётгани, Хоразм вилоятида эса  бу кўрсаткич 2-3 кунда 1 нафар бемор қайд қилинаётгани ва ОИТС инфексиясини юқтирган фуқароларимиз орасида юз бераётган воқеалар, тўғрисида ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ муаммоларга ёшларни эьтиборини қаратиш, аҳоли орасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги билимларини ошириш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ қилиш орқали ёш авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканини айтиб ўтдилар.

admin | 07-06-2018 | 158