info@ubtuit.uz
(0362) 224 61 37

Талабаларнинг илмий-амалий конференцияси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингаилигининг йигирма беш йиллигига бағишланган талабаларнинг илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирларн тўғрисида”ги Ф-4969-сон фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинган кун умумхалк байрамини мамлакатимизда кўтаринки руҳда кутиб олиш ҳамда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакат тарадкиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги олий таълим муассасалари талабаларининг илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Илмий-амалий конференция 2017 йил 1 декабрь куни Тошкент давлат юридик университетида бўлиб ўтади.

Илмий-амалий конференциянинг асосий максади: Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустахкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фукаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халкаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келаётганлигини, мамлакатимизда Конституцияда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқдарида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётгани ёш авлодга етказиш ҳамда Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва ахамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айникса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш.         

Илмий-амалий конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказлади.

 

admin | 28-12-2017 | 2312